Ko‘rgazmalar

Буюк мутафаккирга бағишланди

Ўзбекистон Бадиий академиясининг Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида буюк мутафаккир, сўз мулкининг султони, давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан "Тарих қаъридаги нур" номли кўргазма очилди.

Batafsil

АНОНС!

Ўзбекистон Бадиий академияси ва Ўзбекистон “Ҳунарманд” уюшмаси билан ҳамкорликда 2021 йил 5 февраль куни соат 15:00 да Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида буюк мутафаккир Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган “Тарих қаъридаги нур” номли кўргазма очилиши ҳамда “Назм ва наво” кечаси бўлиб ўтади.

Batafsil

Шарқ миниатюра санъати дунё эътиборида

Маданият вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, “Миниатюра санъати” номли кўпмиллатли (Озарбайжон, Эрон, Туркия ва Ўзбекистон) номзоднома ЮНЕСКО Инсоният номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилди. “Миниатюра санъати” номли минтақавий номзоднома ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси томонидан Озарбайжон, Эрон, Туркия миллий комиссиялари ва Ўзбекистондаги мутасадди ташкилотлар мутахассислари билан ҳамкорликда тайёрланган ва ...

Batafsil

Буюк мерос

Бугун, 4 декабрь куни пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг катта мажлислар залида буюк мусаввир ва наққош Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллиги  муносабати  билан "Шарқнинг буюк мусаввири" номли илмий тадбир бўлиб ўтди. Академик рассомлар, ёш мусаввир ва мусаввира, талабалар иштирок этган тадбирда сўзга чиққанлар Шарқнинг буюк мусаввири Камолиддин Беҳзоднинг миниатюра ...

Batafsil

Ватан суйган болалар

3 декабрь куни  Ўзбекистон Бадиий академияси  Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи ташаббуси билан пойтахтимиздаги 25-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактабда “Болаларга беринг дунёни ” шиори остида "Ватан суйган болалар" номли хайрия тадбири ва миниатюра  асарларидан  ташкил топган кўчма кўргазма ҳамда кўргазма доирасида  маҳорат дарслари ташкил этилди.

Batafsil

Халқаро симпозиум якуний маросими

Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмасининг анжуманлар залида жорий йилнинг 14-16 октябрь кунлари пойтахтимизда буюк мусаввир Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллигига бағишлаб ташкил қилинган Халқаро симпозиум якунига бағишланган ҳисобот тадбири ўтказилди

Batafsil

Халқаро симпозиум доирасида кўргазма

14 октябр куни буюк мусаввир Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллигига бағишланган Халқаро симпозиум доирасида  Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Шомаҳмуд Муҳаммаджоновнинг “Қалбим рангин олами” номли шахсий кўргазмаси очилди.

Batafsil