Ko‘rgazmalar

Халқаро симпозиум доирасида кўргазма

14 октябр куни буюк мусаввир Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллигига бағишланган Халқаро симпозиум доирасида  Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Шомаҳмуд Муҳаммаджоновнинг “Қалбим рангин олами” номли шахсий кўргазмаси очилди.

Batafsil

Шарқ Рафаэли

"Янги Ўзбекистон" ижтимоий-сиёсий газетасининг 2020 йил 10 октябрдаги 194-сонида Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи директори Гулабза Қаршиева билан буюк мусаввир таваллудининг 565 йиллигини муносиб нишонлаш, бу борадаги Президент Қарори ижросини таъминлаш, Камолиддин Беҳзод ижодий меросини халқимизга янада кенг танитиш мавзуида олиб борилган суҳбат чоп этилди.

Batafsil

Пойтахтимизда – халқаро симпозиум

Жорий йил 14-16 октябрь кунлари пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 апрелдаги “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4688-сон Қарори ижросини таъминлаш доирасида буюк мусаввир Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллигига бағишлаб Халқаро симпозиум ўтказилади. Шу муносабат билан 9 октябрь куни соат 10:00 да Ўзбекистон Миллий ...

Batafsil

Халқаро симпозиум матбуот анжумани

Бугун, 9 октябрь куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан буюк мусаввир Камолиддин Беҳзод таваллудинниг 565 йиллигига муносабати билан ўтказиладиган Халқаро симпозиумга бағишлаб матбуот анжумани ўтказилди.

Batafsil

Беҳзод кашф этган да Винчи сири

Камолиддин Беҳзод ва Леонардо да Винчи… Жаҳон санъати тарихида қад ростлаган бу икки улкан ­чўққига назар соларкансиз, инсон истеъдоди аслида коинот каби сарҳадсиз, ақл бовар қилмас жумбоқларга бой эканини ҳис этасиз. Беш аср муқаддам шундай етук ижодкорларнинг ҳаёт кечиргани, уларнинг замондош бўлганидан ҳайратланмай илож йўқ.

Batafsil

“Камолиддин Беҳзод издошлари” ижодий танлови ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 апрелдаги “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4688-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил октябрь ойида юртимизда буюк мусаввир ва наққош Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллиги тадбирлари доирасида Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда қатор вазирлик ва муассасалар ҳамкорлигида “Камолиддин Беҳзод ...

Batafsil

Музей яна 9 та янги коллекцияга бойиди

Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи 9 та янги коллекция билан бойитилди. Ҳусусан, коллекционер Комил Камолов томонидан  тақдим этилган  турли даврларга оид 8 дона тошбосма китоблар шулар жумласига киради.

Batafsil