Yangiliklar

Музей яна 9 та янги коллекцияга бойиди

Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи 9 та янги коллекция билан бойитилди.

Ҳусусан, коллекционер Комил Камолов томонидан  тақдим этилган  турли даврларга оид 8 дона тошбосма китоблар шулар жумласига киради.

Ҳозирда музей ходимлари томонидан мазкур ашё ва коллекцияларнинг илмий паспортини ёзиш ишлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, илмий-тадқиқот фаолияти бўйича  “Ўзбекистон миниатюра санъати: генезиси, эволюцион жараён, истиқбол ва тараққиёти” мавзусида фундаментал давлат грант лойиҳаси раҳбари ва ижрочилари томонидан “Миниатюра санъатининг ўрганиш аспектлари” номли жамоа монографияси нашрга тайёрланди. Нашр ишлари якунлангач, бу ҳам музей коллекцияси бўлади.