Ko‘rgazmalar

АНОНС!

Ўзбекистон Бадиий академияси ва Ўзбекистон “Ҳунарманд” уюшмаси билан ҳамкорликда 2021 йил 5 февраль куни соат 15:00 да Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида буюк мутафаккир Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган “Тарих қаъридаги нур” номли кўргазма очилиши ҳамда “Назм ва наво” кечаси бўлиб ўтади.

Экспозицияда рассомларимизнинг ҳазрат Алишер Навоий шахси ва унинг асарлари қаҳрамонларига оид асарлар ўрин олади.

Мурожаат учун телефон: (71) 256-28-32