Yangiliklar

Фестиваль доирасида ижодий танлов ғолиблари тақдирланди

 “Камолиддин Беҳзод издошлари” Республика ижодий танлови - 2017 йилдан бошлаб Ўзбекистон Бадиий Академияси тасарруфидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари ўқувчилари орасидан иқтидорлиларини аниқлаш, ёш истеъдодларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, тасвирий ва амалий санъат ривожига ҳисса қўшадиган ижодкорлар авлодини тарбиялаш мақсадида ташкил этилган. “Камолиддин Беҳзод издошлари” Республика ижодий танлови 2 ...

Batafsil

Чингиз Аҳмаров ва шогирдининг шахсий кўргазмаси

23 апрель - анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивалининг иккинчи кунида Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида Чингиз Аҳмаров ва унинг шогирди Содиқ Раҳмоновнинг "Мўйқалам ила ёзилган назм" номли шахсий кўргазмаси очилди.

Batafsil

“Муҳаммад Юсуф тимсоли тасвирий санъат асарларида” танлов-кўргазмаси

12 апрель куни Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъат музейида халқимизнинг ардоқли фарзанди, ўзбек шеъриятининг ёрқин намоёндаси, Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 65 йиллиги муносабати билан  ёш ижодкорлар  ўртасида  шоир сиймосини яратиш бўйича “Муҳаммад Юсуф тимсоли тасвирий санъат асарларида” номли  танлов-кўргазмасининг очилиш ва иштирокчиларни тақдирлаш  маросими ташкил этилди.

Batafsil

АНОНС!

Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида 2019 йил 12 апрель куни  Ўзбекистон халқ шоири Мухаммад Юсуф таваллудининг 65 йиллигига бағишлаб ўтказилган тасвирий санъат асарлари танлови якуний кўргазмаси ташкил этилади.

Batafsil

Соҳибқирон таваллудига бағишланган тадбир

5 апрель куни Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи ходимлари Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Чирчиқ олий танк қўмондон-муҳандислик билим юртида давлат Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 683 йиллиги муносабати билан ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда иштирок этди.

Batafsil

Чолғу асбоблари устаси Раҳматилла Зокировдан шахсий кўргазма

16 март куни Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида халқ чолғу асбоблари устаси Раҳматилла Зокировнинг "Соғинч" номли шахсий кўргазмаси очилди. Мазкур кўргазма устанинг отаси ва устози, чолғу асбоблари устаси  Ҳусан Зокиров хотирасига бағишланди.

Batafsil

АНОНС: Мусиқа асбоблари кўргазмаси!

2019 йил 16 март куни соат 11:00 да Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида “Эътироф” Миллий мукофоти совриндори, мусиқа асбоблари устаси Рахматилла Зокировнинг “Соғинч” номли Падари бузруквори ва устози Хусан Зокиров хотирасига бағишланган шахсий кўргазмаси очилади.

Batafsil