Yangiliklar

Аждодларни мадҳ этиб…

1 март куни Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида Камолиддин Беҳзод номидаги Давлат мукофоти соҳиби, рассом Тойир Болтабоевнинг “Аждодлар мадҳи” номли шахсий кўргазмаси очилди.

Batafsil

“Аждодлар мадҳи” номли шахсий кўргазма

2019 йил 1 март куни 17:00 да Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида Камолиддин Беҳзод номидаги Давлат мукофоти соҳиби, рассом Тойир Болтабоевнинг “Аждодлар мадҳи” деб номланган шахсий кўргазмаси бўлиб ўтади.

Batafsil

Ҳамкорлик меморандуми имзоланди

25 февраль куни Ўзбекистон Бадиий академияси анжуманлар залида Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюраси санъати музейи ҳамда Япониянинг Аичи санъат университети ўртасида  Ўзбек қоғози ва миниатюрасини ўрганиш бўйича илмий-ижодий ҳамкорлик меморандуми имзоланди.  

Batafsil

Академик Н.Холматов 72 ёшга тўлди

Бугун, 20 февраль куни Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Ниёзали Холматов  72 ёшга тўлди. Бугунги кунда академик Ниёзали Холматов кўҳна Шарқ миниатюра санъатини  тиклаш ва ривожлантириш борасида жонбозлик ва фидойилик фазилатларини намойиш қилган машҳур рассомлардан бири саналади.

Batafsil

Курсантлар кўргазмада

Ўзбек адабиётининг чин маънодаги пойдевори, минглаб байтлар муаллифи бўлмиш ҳазрати Алишер Навоий асарлари неча асрлардирки, Шарқу Ғарбда кенг ўрганилиб келинаётир. Ҳазрат Навоий қолдирган шоҳ байтлар ўзининг тарбиявий аҳамиятга эга эканлиги билан ажралиб туради. Инсонни маънавий жиҳатдан камолотга етакловчи байтлар замирида Навоий образи, комил инсон тимсоли гавдаланганлиги шубҳасиз. Жорий йилнинг 9 ...

Batafsil

МИР АЛИШЕР НАВОИЙГА ЭҲТИРОМ

7 февраль куни Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, академик Саъдулла Абдуллаевнинг шу номли шахсий кўргазмаси очилди.

Batafsil