Yangiliklar

АНОНС: Мусиқа асбоблари кўргазмаси!

2019 йил 16 март куни соат 11:00 да Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида “Эътироф” Миллий мукофоти совриндори, мусиқа асбоблари устаси Рахматилла Зокировнинг “Соғинч” номли Падари бузруквори ва устози Хусан Зокиров хотирасига бағишланган шахсий кўргазмаси очилади.
Кўргазмада уста томонидан яратилган 20 дан зиёд мусиқа асбоблари: дутор, тамбур, рубаб, тор, гижжак намойиш этилади.

Маълумот учун телефон: (71) 2562832