Yangiliklar

Ҳашар ўтказилмоқда

Бугун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши асосида ташкил этилган, Наврўз  байрамига бағишланган  умумхалқ хайрия ҳашарида  ҳамюртларимиз қаторида Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи ходимлари ҳам фаол қатнашмоқда.

Batafsil

Фазлиддиннинг парвози

Шу йил 16 март куни соат 16:00 да Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида ёш рассом, П.Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабининг ўқувчиси Фазлиддин Анваровнинг “Парвоз” номли илк шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади.

Batafsil

Табиатнинг баҳорий манзаралари

Бугун, 4 март куни Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, рассом Мусаввар Ўлмасованинг “Баҳор нафаси” номли шахсий кўргазмаси очилди. Тақдим этилган асарларда бетакрор табиатнинг лаҳза камолотини акс эттириш маҳорати намоён бўлган.

Batafsil

Баҳор нафаси

4 март куни соат 16:00 да Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, рассом Мусаввар Ўлмасованинг “Баҳор нафаси” шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади.

Batafsil

Миниатюра устасининг шахсий кўргазмаси

4 февраль куни Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида  Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, “Шуҳрат” медали соҳиби, миниатюра устаси Даврон Тошевнинг “Кўнгил гулузори...” номли шахсий юбилей кўргазмаси очилди. Мазкур кўргазма  бобокалонларимиз - Ҳазрат Алишер Навоийнинг  579 йиллик ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг  537 йиллик таваллуд айёмига бағишланди.

Batafsil

Даврон Тошевдан шахсий кўргазма

4 февраль куни соат  17:00 да Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, миниатюра устаси Даврон Тошевнинг “Кўнгил гулузори...” номли шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Кўргазмада  муаллифнинг  50 дан ортиқ ижодий ишлари намойиш этилади.

Batafsil