Ko‘rgazmalar

АНОНС: Камолиддин Беҳзод издошлари

11 декабрь куни  соат 11:00 даКамолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида “Камолиддин Беҳзод издошлари” Республика ижодий танлови якуний кўргазмасининг “Тасвирий санъат (турлари бўйича)” йўналишида очилиш маросими бўлиб ўтади.

“Камолиддин Беҳзод издошлари” Республика ижодий танлови – 2017 йилдан бошлаб Ўзбекистон Бадиий Академияси тасарруфидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари ўқувчилари орасидан иқтидорлиларини аниқлаш, ёш истеъдодларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, тасвирий ва амалий санъат ривожига ҳисса қўшадиган ижодкорлар авлодини тарбиялаш мақсадида ташкил этилган.