Ko‘rgazmalar

Ёғоч ўймакор устанинг илк шахсий кўргазмаси

24 сентябрь куни Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида очилган Тоҳир Газиевнинг “Қадр топган қадрият” деб номланган илк шахсий кўргазмасида устанинг нозик дид билан яратган ёғоч ўймакорлик санъати асарлари намойиш этилмоқда. Мазкур кўргазма 2 октябрга қадар  давом этади. 

Ўзбекистонда ёғоч ўймакорлик – кўп асрлик тарихга эга бўлган анъанавий ҳунармандчилик бўлиб, Тоҳир Газиев ушбу анъанани ўз ишларида эҳтиёткорлик билан сақлаб келмоқда. Ёғоч билан ишлаш катта иқтидор, чидамлилик ва усталик талаб этади. Уста ёғоч ўймакорликнинг 3 асосий услубларига тўхталади, уларнинг ҳар бири ўзига хос бўлган оҳанг ва композиция, таъсир ва усуллар билан характерланади.

Ўзбекистонда ёғоч ўймакорлик – кўп асрлик тарихга эга бўлган анъанавий ҳунармандчилик бўлиб, Тоҳир Газиев ушбу анъанани ўз ишларида эҳтиёткорлик билан сақлаб келмоқда. Ёғоч билан ишлаш катта иқтидор, чидамлилик ва усталик талаб этади. Уста ёғоч ўймакорликнинг 3 асосий услубларига тўхталади, уларнинг ҳар бири ўзига хос бўлган оҳанг ва композиция, таъсир ва усуллар билан характерланади.

«Бағдоди» – анча оддий услуб бўлсада, лекин нозик, унинг асосида геометрик нақшлар ётади.

«Паргори» – «паргор» сўзидан келиб чиқиб, циркуль маъносини англатади, чунки уста геометрик тўр тушираётганда айнан шу асбоб ёрдамида ишлайди. Ярим маҳсулотга доиралар, тўртбурчаклар, учбурчакларни чизади, кейин эса улар орқали ўта нафис ва нозик нақшни белгилаб чиқади.

«Ислимий» – нафис ўсимликлар тасвирли нақш санаб ўтилганлар орасида энг мураккаби бўлиб, унинг асоси этиб чирмовуқ ва спиралнинг уйғунлиги олинган.

Кўргазмада уста томонидан ёғочдан яратилган 30 дан ортиқ асарлар – панжара, курси, лавҳ, лаганлар, қутичалар намойиш этилади. Уста асбоблари остида ёғоч такрорланмас нақшлар яратувчи чинакам мафтункор гўзалликка айланади. Ўсимликсимон ва геометрик нақшлар ёғочда шундай нақшлар яратадики, улар кўзни қамаштириб, унутилмас таассурот қолдиради.

____________________________________

Тоҳир Газиев 1985 йил 1 июнда Тошкентда таваллуд топган. 1997 йил Республика ўқувчилар саройида ёғоч ўймакорлик бўйича ўзининг илк устози Шомурод Салимов қўлида таҳсил олади. 2000 йилдан бошлаб ёғоч ўймакор уста Эргаш Алиевнинг устахонасида ўқийди. 2001 йил Республика санъат билим юртига, “Ёғоч ўймакорлик” бўлимига ўқишга киради.

Тоҳир Газиев ўзининг иш фаолияти давомида бир қанча кўрик-танловларда иштирок этган. Жумладан: 2004 йилда “Иқтидорли ўқувчи” шаҳар танловида 2-ўрин, 2004 йилда Ўзбекистон Бадиий Академияси кўргазмаси иштирокчиси, 2007 йилда “Келажак овози” таловининг шаҳар боскичи ғолиби, 2008 йилда “Ташаббус” кўрик-танлови қатнашчиси, 2009 йилда “Ташаббус” кўрик-танлови туман босқичида 2-ўрин, “Ташаббус-2010” туман босқичида 1-ўрин, “Ташаббус-2013” танлови туман босқичида фахрли 2-ўрин, “Ташаббус-2014” туман босқичида 1-ўрин, 2008 йилда “Навқирон Ўзбекистон” 3- анъанавий ва замонавий фестиваль иштирокчиси, 2010 йилда “Ташаббус” кўрик-танловида 1-ўрин соҳиби бўлди. Япония, Уммон ва Туркия каби чет давлатларда ўтказилган фестиваллар ва кўргазмаларда, “Навқирон Ўзбекистон”, “Мустақил юрт ҳунармандлари” кўргазмаларида ўз маҳсулотларини намойиш этган. “Ватаним тараққиётига менинг ҳиссам” танловининг республика босқичи ғолиби бўлган, 2019 йилда “Ўзбекистон: Замонлар оша маданият” Ўзбекистон ва Туркия ижодкорларининг кўргазмасида иштирок этди.

Маълумот учун телефон: (71) 256-28-32