Ko‘rgazmalar

Қадр топган қадрият

24 сентябрь куни  соат 17:00 да Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида ёғоч ўймакори, уста Тохир Газиевнинг “Қадр топган қадрият” номли илк шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади.

Кўргазмада уста томонидан ёғочдан яратилган 30 дан ортиқ асарлар – ширма, курси, лавҳ, лаган, қутичалар намойиш этилади.

Уста қўлида ёғоч – такрорланмас нақшлар битилган  мафтункор гўзалликка айланади.