Yangiliklar

АНОНС!

Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида 2018 йил 21 ноябрь куни миллий тасвирий санъатимизнинг негизи ҳисобланадиган миниатюра санъатини янада кенгроқ тарғиб қилиш, дунё музейларида сақланаётган Самарқанд, Бухоро миниатюра мактаблари намуналарини ўрганиш мақсадида ташкил этилаётган “Марказий Осиё китобот санъати ва миниатюраси” номли Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтади.

Конференция 2018 йил 21 ноябрь соат 10.00 да бошланади.

Манзил: Ш. Рашидов кўчаси, 40-уй, Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи.