Соҳибқирон таваллудига бағишланган тадбир
5 апрель куни Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи ходимлари Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Чирчиқ олий танк қўмондон-муҳандислик билим юртида давлат Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 683 йиллиги муносабати билан ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда иштирок этди.
Тадбирда Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра саньати музейи директори Гулабза Қаршиева ҳамда миниатюрачи рассом Камол Мирзаев, Чирчиқ ҳарбий прокуратура ходимлари иштирок этишди.
Тадбирда Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра саньати музейи директори Гулабза Қаршиева ҳамда миниатюрачи рассом Камол Мирзаев, Чирчиқ ҳарбий прокуратура ходимлари иштирок этишди.
Унда Г.Қаршиева “Шарқ миниатюра санъат қадрият сифатида” мавзуида қилган маърузасида улуғ бобокалонимиз Амир Темур ва темурийлар даврида маданият ва санъат, жумладан, миниатюра санъати гуркираб ривожлангани, тарихда Соҳибқирон илм-фан пешвоси сифатида ҳам ном қолдирганини таъкидлаб ўтди.
Тадбир сўнггида ҳарбий билим юртининг Маданият марказида курсант ва аскарлар, ўқувчи ва талабалар миниатюрачи рассом Камол Мирзаев ҳамда шогирди Сардор Маҳкамовнинг Шарқ лирикаси ва саркарда Амир Темур ҳаётига бағишланган туркум миниатюра асарларидан иборат кўчма кўргазма билан яқиндан танишдилар.