Yangiliklar

Академик Н.Холматов 72 ёшга тўлди

Бугун, 20 февраль куни Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Ниёзали Холматов  72 ёшга тўлди. Бугунги кунда академик Ниёзали Холматов кўҳна Шарқ миниатюра санъатини  тиклаш ва ривожлантириш борасида жонбозлик ва фидойилик фазилатларини намойиш қилган машҳур рассомлардан бири саналади.

Ниёзали Холматов 1997 йилда Ўзбекистон Бадиий академиясининг ҳақиқий аъзоси – академиги бўлди, шу билан бирга “Ўзбекистон халқ устаси”  унвони билан тақдирланган.

IMG_3421

Ижодий фаолияти баробарида узоқ йиллар Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг миниатюра ва китоб графикаси кафедрасида ёш авлодга сабоқ берди. Шахсий кўргазмалари нафақат юртимизда, балки қатор хорижий давлатларда ҳам ўтказилган.