Ko‘rgazmalar

КАМОЛИДДИН БЕҲЗОД НОМИДАГИ ШАРҚ МИНИАТЮРА САНЪАТИ МУЗЕЙИда “Рассом ва жамият. Келажак санъати концепциялари” IX Тошкент халқаро замонавий санъат биенналеси доирасида “МАЛАЙЗИЯ, ХИТОЙ ВА ИТАЛИЯ ХАЛҚ РЕСПУБЛИКАСИ РАССОМЛАРИНИНГ КЎРГАЗМАСИ” бўлиб ўтмоқда.

Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи “МАЛАЙЗИЯ ВА ХИТОЙ ХАЛҚ РЕСПУБЛИКАСИ РАССОМЛАРИНИНГ КЎРГАЗМАСИ”ни тақдим этмоқда. Унда малайзиялик Абу Заки Хадрининг ўзига хос ранглар уйғунлигидаги график асарлари ўрин олган бўлиб, ёрқин бўёқлар абстракт композициянинг декоративлигини оширади. Шунингдек, Малайзия санъатини Леон Леонг ўз миниатюра асарлари билан намойиш қилмоқда. Шарқ миниатюраси анъаналарига асосан ишланган композициялари мавзуси жиҳатдан замонавий ҳаёт акс эттирилган. Туркум асарларида Малайзиянинг ривожланган марказларидан бирида замонавий шаҳарсозликка мутаносиб қозиқоёқларга ўрнатилган анъанавий уйлар мавжуд. Бироқ анъанавий уйлар инфратузилма муаммоларига дуч келмоқда. Шунга қарамай мазкур районни қайта қуриш уринишларига ер эгалари маданий мерос ва қишлоқнинг ўзига хослигини сақлаб қолиш мақсадида қаршилик қилиб келмоқдалар. Ғоясига кўра мазкур лойиҳа глобал ижтимоий муаммоларни юзага олиб чиқиб, бугунги кун ўтмиш билан, келажак бугунги кун билан ва умуман барчаси бир бири билан боғлиқлиги ҳақида фикр юритишга ундайди.
Шунингдек, кўргазма экспозициясидан хитойлик Луо Лининг анъанавий Хитой графикаси усулида ишланган композициялари ва Италиялик Патриция Далла Валленинг қадимги Византия мозаикаларидан илҳомланган ва ўзгача талқин этган мозаика асарлари ўрин эгаллади.