Давлат стипендияси ғолиблари маълум бўлди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Камолиддин Беҳзод номидаги Давлат стипендиясини таъсис этиш тўғрисида” 2020 йил 6 ноябрдаги 691-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг 2021 йил 8 июлдаги И-87-сон буйруғи билан тузилган Эксперт гуруҳи томонидан жорий йилнинг 10-25 июль кунлари соҳа бўйича давлат олий таълим муассасаларининг жами 39 нафар талабгорлар йиғма жилдлари ҳамда давлат стипендиясини тайинлаш ҳақидаги тавсияномалар кўриб чиқилди.
“Камолиддин Беҳзод номидаги Давлат стипендияси”ни тайинлаш бўйича ўтказилган танловда Эксперт гуруҳининг тегишли қарори билан қуйидаги 7 нафар иқтидорли ва ижодкор талабалар тегишли таълим йўналишлари бўйича ғолиб деб топилди.
1. Дастгоҳли рангтасвир таълим йўналиши бўйича – Бухоро давлат университети талабаси Иброҳимова Ойша Улуғбек қизи
2. Рангтасвир (турлари бўйича) таълим йўналиши бўйича – Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабаси Мусирмонов Турсунмурод Баҳодир ўғли
3. Графика ва миниатюра таълим йўналиши бўйича – Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабаси Ҳошимова Дилшода Бахшило қизи
4. Ҳайкалтарошлик (турлари бўйича) таълим йўналиши бўйича – Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабаси Ахмедов Тоҳиржон Боходиржон ўғли
5. Амалий санъат (турлари бўйича) таълим йўналиши бўйича – Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабаси Йўлдошева Наргиза Дастон қизи
6. Дизайн (турлари бўйича) таълим йўналиши бўйича – Тошкент архитектура-қурилиш институти талабаси Мелибоева Гулчехра Файзулла қизи
7. Санъатшунослик ва музейшунослик (турлари бўйича) – таълим йўналиши бўйича – Нукус давлат педагогика институти талабаси Сарсенова Гулнур Сарсеновна
Давлат стипендияси 1 сентябрдан бошлаб бир ўқув йили муддатига белгиланган миқдорга мувофиқ тайинланади.
“Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиясининг соҳиби” гувоҳномаси Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан шу йил 20 августга қадар тантанали равишда топширилади.