Ko‘rgazmalar

АНОНС! Тарихий асарлар кўргазмаси

Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи аждодларимизнинг тасвирий ва амалий санъатга оид қимматли маданий-маънавий мероси намуналарини ўзида тўплаб, асраб келаётган маскан ҳисобланади.

2021 йилда музей ҳаётида муҳим янгилик бўлди, коллекционер юртдошимиз Ф.Абдужабборов томонидан музей фондига 197 номдаги тасвирий ва амалий санъат асарлари беғараз туҳфа қилинди. Аҳамиятлиси, улар  XVIII, XIX асрлар ҳамда  XX асрнинг биринчи ярмига оид тасвирий, амалий санъат асарлари, қўлёзма ва тошбосма намуналари бўлиб, халқимиз нафис санъати нақалар бойлигини кўрсатади.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 12 май куни соат 11:00 да Ўзбекистон Бадиий академиясининг “Академия” галереясида мазкур тарихий асарлар кўргазмаси  ҳамда тақдимоти бўлиб ўтади.