Yangiliklar

АНОНС: Хайрия тадбири ва шахсий кўргазма ўтказилади

31 май куни соат 9:00 да  Яккасарой туманида жойлашган 25-сон имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактабда  1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб “БОЛАНИНГ БЕГОНАСИ БЎЛМАЙДИ” номли хайрия тадбири ташкил этилади.

Тадбир доирасида Янгийўл шаҳар 11-сон имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган ёрдамчи мактабнинг  9 “б”-синф ўқувчиси Асрор Холмахматовнинг “Она табиат” номли   шахсий кўргазмаси, концерт дастурлари, театр томошалари ҳамда Тошкент ҳайвонот боғига саёҳат ўрин олган.

Тадбир Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи ҳамда “ВАҚФ” хайрия жамоат фондининг Тошкент шаҳар филиали билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.