Анъанавий фестивалга тайёргарлик
Шу йил апрель ойида республикамизда мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишлаб Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда қатор вазирлик, идоралар билан ҳамкорликда анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали ўтказилади.
Бугун, 11 март куни Ўзбекистон Бадиий академияси анжуманлар залида ушбу фестиваль ишига бағишлаб Бадиий академия раҳбарияти ва тизимдаги ташкилот ҳамда таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда миллий санъатимизда эришилган ютуқларни кенг тарғиб қилишга қаратилган ушбу санъат ҳафталигига пухта тайёргарлик кўриш, уни юқори ташкилий ва ижодий савияда ўтказишга оид масалалар муҳокама қилинди, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Таъкидлаш керакки, анъанавий фестиваль доирасида Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида ҳам турли кўргазма ва маҳорат дарсларини ўтказиш режалаштирилган.