Tanlovlar

“Камолиддин Беҳзод издошлари” ижодий танлови ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 апрелдаги “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4688-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил октябрь ойида юртимизда буюк мусаввир ва наққош Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллиги тадбирлари доирасида Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда қатор вазирлик ва муассасалар ҳамкорлигида “Камолиддин Беҳзод издошлари” миниатюра ва халқ амалий санъати асарлари Республика ижодий танлови ўтказилади.

Мазкур ижодий танлов тасвирий ва амалий санъатнинг жамиятимиз ҳаётидаги ўрни ва таъсирини кучайтириш, соҳага кириб келаётган ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, улар ижодини ривожлантиришга кўмаклашиш, миниатюра ва халқ амалий санъати соҳаларида миллий меросимизни тиклаш, Камолиддин Беҳзод ва унинг шогирдлари бой ижодий меросини халқимизга тўла етказиш, ёш истеъдодларни янги ижодий услубларини излашга, миллий ўзликни англаш ғояларини тараннум этувчи ёрқин асарлар яратишга йўналтириш, уларда гўзал ва бетакрор Ватанимиз, миллий қадриятларимизга нисбатан ҳурмат ва ифтихор туйғуларини шакллантириш, миллий санъатимизни ҳар томонлама ривожлантириш, ёш мусаввирларнинг жамиятимиз ҳаётидаги ўрни ва таъсирини кучайтириш, истеъдодини тизимли асосда тарбиялашнинг янги истиқболларини яратиш мақсадида ташкил этилмоқда.

Танлов 15 ёшдан 17 ёшгача ҳамда 18 ёшдан 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида “Энг яхши миниатюра асари”, “Энг яхши графика асари”, ”Энг яхши наққошлик асари”, ”Энг яхши амалий санъат асари” (амалий санъат турлари бўйича) номинацияларида уч босқичда ташкил этилади.

Ижодий танловнинг биринчи (ҳудудий) босқичи шу йил 15 сентябрда старт олади.

Танлов Низоми:

 

Танловда иштирок этиш учун ариза анкетаси: