Ko‘rgazmalar

Чизиқлар оҳанги

26 ноябрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, рассом Баҳрам Намозовнинг “Чизиқлар оханги” номли илк шахсий кўргазмаси очилди.

Баҳром Намозов 1982 йилда Қашқадарё вилоятида таваллуд топган. 2008 йилда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтини битирган. 2018 йилдан ҳозирга қадар институтнинг “Реклама ва амалий графика” кафедрасида  фаолиятини давом эттирмоқда.

Мусаввирда рассомчиликка қизиқиш  болалик  даврида уйғонди. Қуршаб турган теварак-атрофни кузатиб,  қоғозга туширишга ҳаракат қилди. Рассом ўзининг илк шахсий кўргазмасига қўйган портретларида  тасвирланаётган инсоннинг ташқи кўринишидаги ўзига хосликларни, манзараларда рангларнинг оғир-босиқлигини кўрсатишга интилган. Ҳаракатни кўрсатувчи чизиқлар ва рангларнинг босиқлиги такрорланмас таассуротлар уйғотади.

Шу йилнинг 1 декабрига қадар давом этадиган кўргазмада рассомнинг 60 дан ортиқ асарлар намойиш этилаяпти.