Yangiliklar

Пойтахтимизда II Тошкент халқаро амалий санъат биенналеси бўлиб ўтади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 октябрдаги 01-07/1-2048 – сон мажлиси Баёнига мувофиқ, шу йил 11 – 15 ноябрь кунлари Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда қатор вазирлик ва ташкилотлар ҳамкорлигида пойтахтимизда II Тошкент халқаро амалий санъат биенналеси ўтказилади.

Миллий анъаналарни асраб-авайлаш, халқимизга ва жаҳон хамжамиятига замонавий амалий санъат асарларини такдим этиш, шунингдек, унутилиб бораётган халқ анъаналарини қайта тиклаш ва замонавий амалий санъатда юз бераётган жараёнларни амалда намойиш этиш орқaли турли халқлар ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик риштaларини янада мустаҳкамлаш, маданий-ryманитар алоқаларни халқаро миқёсда кучайтиришни мақсад қилган мазкур халқаро амалий санъат биенналеси мамлакатимизда 2019 йил – “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”га бағишланди ва “Инсон. Муҳит. Санъат-2019” номи остида ташкил этилмоқда.

8 ноябрь куни соат 11:00 да Ўзбекистон Бадиий академиясининг анжуманлар зали (Марказий кўргазмалар зали) да ушбу халқаро Биеннале ишига бағишланган матбуот анжумани, 11 ноябрь куни соат 17:00 да эса Марказий кўргазмалар залида тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.

Биенналенинг 4- иш кунида, яъни 14 ноябрда Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъат музейида  ЎзБА академиги  Н.Холматов ва шогирди С.Жалилова томонидан Ипак қоғоз таёрлаш бўйича маҳорат дарси ўтказилади.

Маҳорат дарси музейда 14 ноябрь куни соат 15:00 да бошланади.