Yangiliklar

Халқаро музейлар кунига бағишланган “САНЪАТГА ШЎНҒИБ” маҳорат дарслари

18 май куни Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида халқаро музейлар кунига бағишлаб “Қўлда тайёрланган тут қоғози”, “Эбру” (сувда чизиш бўйича қадимий санъат тури) ва “Миниатюрада тасвирлар”ни тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари бўлиб ўтди.

Ҳар йили 18 май куни музей ходимлари ўз касб байрамлари – Халқаро музейлар кунини нишонлайдилар. Маълумки, музейлар орқали жамият тарихий-маданий меросга нисбатан ўз муносабатини намоён этади ва буни рад этиш мушкул. Музейлар моддий ва маънавий ёдгорликларни йиғиб ва сақлаб, жуда катта илмий-оқартув ва таълим-тарбиявий ишларни амалга оширадилар.

Байрам кунлари барча истовчилар учун Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи ўз эшикларини очади. Бу ерда улар санъатнинг яралиш технологиясини кўрадилар ва ушбу жараёнда иштирок эта оладилар.

Ҳозирги пайтда қўлда тайёрланган асарлар юқори баҳоланади, сабаби уларда инсон қўлининг илиқлиги сезилиб туради. “Қўлда тайёрланган тут қоғози” тайёрлаш бўйича музей ходими Саида Жалилова маҳорат дарси намойиш этди. У узоқ йиллардан бери қоғоз яратиш жараёнини ўрганади, қоғоз тайёрлашни санъат даражасига олиб чиқиб, у ўз касбининг устаси бўлиб етишди. Шундай қилиб, оддийгина тут дарахтининг шохи асталик билан қоғозда акс этади.

Кейинги санъат тури – “Эбру” (сувда чизиш бўйича қадимий санъат) бўлиб, у сув юзасида мармар тасвирли қадимий санъати тури ҳисобланади. Бу бир вақтнинг ўзида ҳам мураккаб, ҳам оддий санъатдир, бу ерда сув ижоднинг илк дақиқаларидан энг асосий ёрдамчи бўлиб хизмат қилади. Сув юзасида яратилган расм қоғоз ёки матога туширилади. “Эбру” санъати устаси Насиба Сотиқолдиева сувда ўйнаётган бўёқларда чизишга ёрдам берди, бу эса илк маротаба санъат асарини яратган ташрифчига мамнуният бахш этди.

“Миниатюрада тасвирлар” тасвирий санъатдаги энг ажойиб кўринишлардан бири. Миниатюрачилар уста Камол Мирзаев ва ёш рассом Гулирано Абдуллаевалар миниатюра яратиш усулларини намойиш этдилар. Мўйқалам остида усталар томонидан ўсимликлар дунёси, ҳайвонот олами ва Шарқ шеъриятининг бадиий асарлари жонланди.