Yangiliklar

“Муҳаммад Юсуф тимсоли тасвирий санъат асарларида” танлов-кўргазмаси

12 апрель куни Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъат музейида халқимизнинг ардоқли фарзанди, ўзбек шеъриятининг ёрқин намоёндаси, Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 65 йиллиги муносабати билан  ёш ижодкорлар  ўртасида  шоир сиймосини яратиш бўйича “Муҳаммад Юсуф тимсоли тасвирий санъат асарларида” номли  танлов-кўргазмасининг очилиш ва иштирокчиларни тақдирлаш  маросими ташкил этилди.

Кўргазмани очиб берган Ўзбекистон Бадиий академияси раиси, Ўзбекистон халқ рассоми, академик Акмал Нур ўз сўзида халқимизнинг севимли шоири Муҳаммад Юсуфнинг ўзбек шеърияти оламида тутган ўрни ва ижоди ҳақида тўхталиб ўтди ва шоирнинг оила аъзолари ва мухлисларини, кўргазмада иштирок этаётган  барчани ушбу кун билан табриклади.

Тадбир меҳмони, Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим сўзга чиқиб, ардоқли  шоир ҳақида фикрларини баён этди.

Маълумки, “Муҳаммад Юсуф” номидаги жамоат фонди, “Олтин қалам” газетаси таҳририяти, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳамда  ҳамкор ташкилотлар томонидан  икки босқичда ташкил этилган мазкур танловнинг биринчи босқичи жорий йил 5 мартда, иккинчи босқич апрель ойининг биринчи ўн кунлигида бўлиб ўтди. 4 та йўналишда уюштирилган ушбу танловга келиб тушган ишлар, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессор-ўқитувчилари, “Муҳаммад Юсуф” номидаги жамоат фонди  вакиллари томонидан баҳоланди.

Биринчи йўналиш – Муҳаммад Юсуф сиймосини яратиш йўналиши бўлиб, унда ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар қуйидаги мукофотлар билан тақдирландилар:

1- ўрин ғолиби – Жумаев Зиёдулло диплом, шоир асарлари тўплами, 1000 000 сўм пул мукофоти;

2- ўрин ғолиби – Улуғбек  Маматурдиев, Жавоҳир Ниёзов диплом, шоир асарлари тўплами, 700 000 сўм пул мукофоти;

3-ўрин ғолиби – Зилола Назарова, Илҳом Тўраев диплом, шоир асарлари тўплами, 500 000 сўм пул мукофоти;

Иккинчи йўналиш –  Ҳайкалтарошлик асарлари учун икки кишидан иборат рағбатлантирувчи мукофот совриндорлари – Сарвар Раҳимов ва Маъмуржон Маҳмудов диплом, шоир асарлари тўплами ва пул мукофоти билан тақдирланди.

1-ўрин – Элмурод Исмоилов диплом, шоир асарлари тўплами ва va 1 000 000 сўм пул мукофоти;

2-ўрин – Юсуф Келдиёров, Жамол Расулов диплом, шоир асарлари тўплами ва 700 000 сўм пул мукофоти;

3-ўрин – Maфтуна Одилова, Набижон Зоиров, Нодир Шаҳобиддинов  диплом, шоир асарлари тўплами ва 500 000 сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

Шунингдек 4 та рағбатлантирувчи мукофот совриндорлари диплом,  шоир асарлари тўплами ва пул мукофоти билан тақдирланди.

Учинчи йўналиш – шоир шеърларига ишланган энг яхши тасвирий санъат асарлари учун 4 кишидан иборат рағбатлантирувчи мукофот совриндорлари : Тоҳиржон Турғунбоев, Садбарой Йўлдошева, Магамет Аҳмедов, Mуҳаммадали Қаюмов диплом, шоир асарлари тўплами ва пул мукофоти билан тақдирланди.

Учинчи йўналишда 1-ўрин соҳиби Асадбек Жумақулов диплом, шоир асарлари тўплами ва 1 000 000 сўм пул мукофотига эга бўлди.

2-ўрин Кенжаев Беҳзодга насиб этди ва диплом, шоир асарлари тўплами ҳамда 700 000 сўм пул мукофоти олди.

3-ўринни Беҳзод Зоиров эгаллади ва диплом, шоир асарлари тўплами ҳамда 500 000 сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

Танлов кўргазманинг тўртинчи йўналиши – шоир ижодига бағишланган илмий-оммабоп мақола учун: 4 кишидан иборат рағбатлантирувчи мукофот совриндорлари Шаҳло Собиржонова,  Муҳсина Акбархўжаева, Сарвиноз Шаропова, Дилрабо Яҳёева диплом, шоир асарлари тўплами ва пул мукофоти билан тақдирланди.

Мазкур йўналишда 1-ўрин Камола Мирзажоновага насиб қилди ва  диплом, шоир асарлари тўплами ва 1 000 000 сўм пул мукофотига эга бўлди.

2- ўрин соҳибаси Maрғуба Қаҳрамонова диплом, шоир асарлари тўплами ҳамда 700 000 сўм пул мукофоти олди.;

3- ўрин ғолибаси Нилуфар Саидова эса диплом, шоир асарлари тўплами ҳамда 500 000 сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

Ғолибларнинг  асарлари  Андижондаги Муҳаммад Юсуф мемориал музейи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси музейи ва шоирнинг уй музейидан ўрин олади.

Ушбу танлов-кўргазма ташкилотчилари ва ҳомийларини тақдирлаш учун  даврага  шоирнинг рафиқаси Назира Ассалом таклиф этилди. Ушбу тадбирни ташкил этганларга миннатдорлик билдирган Назира Ассалом  келгусида шоир таваллудининг 70 йиллигини бундан-да кенг қамровда ўтказиш таклифини айтиб ўтди.

Назира Ассалом томонидан мазкур танлов-кўргазмани ташкил этишда алоҳида фаоллиги учун Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саидов, Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи директори Гулабза Қаршиева, Камолиддин Беҳзод номидаги  Миллий рассмолик ва дизайн институти ректори Нодирбек Сайфуллаев, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш Миллий Ассоциацияси раиси Улуғбек Юсупов, ҳомий Фарҳод Ҳалимов тақдирланди.