Ko‘rgazmalar

Баҳром Намозовдан шахсий кўргазма

26 ноябр куни Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, рассом Баҳром Намозовнинг “Чизиқлар оҳанги” номли илк шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади.

Batafsil

Японияга сафар уюштирилди

Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи ҳамда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти  мутахассисларидан иборат  делегация ноябрь ойида Японияда бўлиб қайтди.

Batafsil

Пойтахтимизда II Тошкент халқаро амалий санъат биенналеси бўлиб ўтади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 октябрдаги 01-07/1-2048 - сон мажлиси Баёнига мувофиқ, шу йил 11 - 15 ноябрь кунлари Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда қатор вазирлик ва ташкилотлар ҳамкорлигида пойтахтимизда II Тошкент халқаро амалий санъат биенналеси ўтказилади.

Batafsil

Беш ташаббус – беш қанот

Ўзбекистон Бадиий Академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи ташаббуси билан Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн Институти ҳамкорлигида 21 октябрь куни Тошкент шаҳар, Яккасарой туманида жойлашган Имконияти чекланган болалар учун 25-сонли ихтисослашган мактаб ўқувчилари учун  “Беш ташаббус - беш қанот” шиори остида “Тилга эътибор-элга эътибор”  номли  минатюра  ...

Batafsil

Самарқанд ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида кўчма кўргазма ташкил этилди

12 октябрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги Самарқанд вилояти ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи билан ҳамкорликда  “Ўқитувчи ва мураббийлар” кунига бағишланган “Шарқ дурдоналари” номли кўчма кўргазма ташкил этилди. “Таъзимдамиз сизга устозлар” шиори остида уюштирилган мазкур кўчма кўргазмада миниатюра санъат асарларидан намуналар қўйилди.

Batafsil

Самарқанд шаҳрида “Шарқ дурдоналари”

Шу йил 25 сентябр куни Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи  томонидан  Самарқанд  шаҳридаги “Чорсу” тасвирий ва миллий санъат галереясида  миниатюра санъат асарларидан ташкил топган “Шарқ дурдоналари” номли кўчма кўргазма ташкил этилди.

Batafsil