Ko‘rgazmalar

Баҳром Намозовдан шахсий кўргазма

26 ноябр куни Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, рассом Баҳром Намозовнинг “Чизиқлар оҳанги” номли илк шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Кўргазмада рассомнинг ранглар уйғунлиги ва чизиқларнинг майин ҳаракати, қалам рангларининг чизиқларини очиб берувчи 60 дан ортиқ ижодий ишлари намойиш этилади.