Yangiliklar

Ҳашар уюштирилди

17-18 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашарида Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи ходимлари музей ҳовлиси ва атрофини тозалашди, тартибга келтиришди.

Batafsil

“Чинобод” санаториясида кўчма кўргазма ва маҳорат дарслари

13 август куни  Ўзбекистон Бадиий Академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи томонидан Тошкент шаҳридаги “Чинобод” санаториясида мустақиллигимизнинг йигирма саккиз йиллик байрамига бағишлаб “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида “Санъат сеҳри”  номли  миниатюра  асарларидан  иборат кўчма кўргазма ҳамда кўргазма доирасида  миниатюра, кулолчилик, сомон санъати йўналишларида  маҳорат дарслари ташкил ...

Batafsil

Кўчма кўргазма ва маҳорат дарслари ўтказилди

Мамлакатимизда  барча соҳада туб бурилишлар юз бераётган бугунги кунда ислоҳотлар шиддатига мос янги авлодни тарбиялаш Президентимиз томонидан энг муҳим ва долзарб вазифа сифатида   давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бу борадаги эзгу интилишларнинг устувор йўналишлари эса давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган беш ташаббус замирида аниқ ифдоасини топди.

Batafsil

Шарқ миниатюра санъатини ўрганиш масалалари хусусида

Ўзбекистонда Шарқ миниатюра санъатини ўрганишда муайян ютуқларга эришилган. Чунки Ўрта Шарқ миниатюрасини ўрганишга бағишланган мавжуд каталоглар, тарихий ва оммабоп альбомлар, қўлёзмалар тўғрисидаги тўплам, махсус тадқиқотлар, миниатюрали қўлёзмалар тўғрисидаги адабиётлар, мақолалар, илмий-оммабоп нашрларнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятга эга.

Batafsil

Устоз ва шогирдлар кўргазмаси

Шу йилнинг 8-12 июнь кунлари Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, график-рассом Борий Махкамов ва шогирдлари – П.Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган санъат мактаби талабалари кўргазмаси бўлиб ўтди.

Batafsil

Камолиддин Беҳзод ворислари

Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейида ёш ижодкорларнинг “Биз – Беҳзод ворисларимиз” номли кўргазмаси ташкил этилди. Наманган ижодкорлар уюшмаси томонидан ўтказилаётган мазкур кўргазмада Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг тасвирий санъат факультети талабалари, наманганлик Беҳзод Жўрабоев, Бахтиёр Дедашев, Шарофат Абдумуталоваларнинг хаттотлик ва миниатюра йўналишида яратган тарихий ва замонавий ...

Batafsil