Yangiliklar

АНОНС!

Ўзбекистон Бадиий Академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида 18 май – “Халқаро музейлар куни”га бағишлаб “Қўлда қоғоз яратиш” санъати, “Абру (махсус буёқлар сувда расм солиш)” санъати ва “Миниатюра асарини яратиш” бўйича маҳорат дарслари (мастер класс) ўтказилади. Тадбир 18 май куни соат 11.00 да бошланади.

Batafsil

“Тасаввуф ва тасвир” ижодий кўргазмаси

Ватанимизда тарихан шаклланган тасаввуф тариқатининг асосий эзгу ҳақиқатлари энг аввало? бадиий ижодда ўз аксини топган. Аждодларимизнинг руҳий, аҳлоқий ва жисмоний комиллик, халқпарварлик, биродарлик каби эзгу ғоялари тасаввуф таълимотининг негизини ташкил қилади. Руҳиятни поклашга ишора қилинувчи мазкур таълимотнинг рамзий тасвирлари рассомлар ижодида ҳам ўз ифодасини топган.

Batafsil

АНОНС!

15 май куни соат 17:00 да Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида "Тасаввуф ва тасвир"номли замонавий тасвирий санъат асарлари кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади. 

Batafsil

Анъанавий фестиваль бўлиб ўтди

27 апрель куни Марказий кўргазмалар залида Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда қатор вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида 2019 йил – Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йилига бағишлаб ташкил этилган санъат ҳафталигининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

Batafsil