Yangiliklar

АНОНС: Музей ҳафталикда иштирок этади

Аввал хабар берилганидек, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 781-сонли қарори асосида жорий йилнинг 5-9 апрель кунлари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси,  Республика Ёшлар ижоди саройида, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар ахборот кутубхона марказлари томонидан “Китобхонлик ҳафталиги” ўтказилади.

Тадбир доирасида бадиий асарларнинг ички безаклари, яъни китоб графикаси соҳасида таҳсил олаётган ёш расомлар ижод намуналари, саҳҳоф ва хаттотларнинг, уста ҳунармандларнинг маҳорат дарслари, кўргазмалари ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.

Мазкур ҳафталикда Ўзбекистон Бадиий академияси  Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи ҳам иштирок этади.

Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи томонидан шу йил 5 апрель куни А.С.Пушкин номидаги Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона марказида “Санъат оламига саёҳат” номли миниатюра санъати асарлари кўргазмаси ҳамда маҳорат дарслари ташкил қилинади.

“Китобхонлик ҳафталиги” доирасида ташкил қилинаётган ушбу тадбирнинг очилиши маросими 5 апрель куни соат  9:00 да бўлиб ўтади.