Tanlovlar

Буюк мусаввир издошлари

Халқаро анъанавий  Тасвирий ва амалий санъат фестивали  доирасида Ўзбекистон Бадиий академиясининг Халқаро маданият карвон саройида анъанавий “Камолиддин Беҳзод издошлари” танлови Республика босқичи иштирокчиларининг миниатюра ва халқ амалий санъати асарлари кўргазмаси очилди.

Batafsil

Фестиваль доирасида шахсий кўргазма

Бугун, 20 апрель куни Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида миниатюрачи рассом, Ўзбекистон Бадиий академияси фахрий аъзоси, академик Ниёзали Холматов (1947-2020) хотирасига бағишланган “Шарқона сюита” номли шахсий кўргазма очилди.

Batafsil

Фестиваль матбуот анжумани

2021 йилнинг 19-23 апрель кунлари Тошкент шаҳрида халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали бўлиб ўтади. Шу муносабат билан Ўзбекистон Миллий матбуот марказида  фестиваль ишига бағишлаб матбуот анжумани ташкил қилинди.

Batafsil

Кўчма кўргазма ва маҳорат дарсидан кейинги ўйлар…

Мамлакатимизда биринчи марта ўтказилаётган   “Китобхонлик ҳафталиги”да Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи ҳам фаол иштирок этаяпти. Музей томонидан китобхонлар байрами доирасида Самарқанд  вилоят ахборот-кутубхона марказида “Санъат оламига сайёҳат” номли миниатюра санъати асарларидан иборат кўчма кўргазма ҳамда маҳорат дарслари ташкил қилинди. Таъкидлаш керакки, ушбу тадбирлар нафақат санъат ихлосмандлари, ...

Batafsil

Музей Самарқандда кўчма кўргазма ва маҳорат дарси ташкил қилди

Шу кунларда мамлакатимизда илк бор “Китобхонлик ҳафталиги” ўтказилмоқда. Китобхонлар байрамида Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи ҳам фаол иштирок этаяпти. 5 апрель куни музей томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 781-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида А.С.Пушкин номидаги Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона марказида “Санъат оламига сайёҳат” номли миниатюра ...

Batafsil

АНОНС: Музей ҳафталикда иштирок этади

Аввал хабар берилганидек, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 781-сонли қарори асосида жорий йилнинг 5-9 апрель кунлари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси,  Республика Ёшлар ижоди саройида, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар ахборот кутубхона марказлари томонидан “Китобхонлик ҳафталиги” ўтказилади.

Batafsil

ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний жамғармаси бошқаруви ташаббуси билан Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Республикаси “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси, Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат ...

Batafsil