Yangiliklar

“Ўзбекистон тарихи” телеканалида Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъат музейи кўрсатилади.

Маълумки, ватанимизнинг қадимий ва бой тарихини чуқур ўрганиш, ушбу йўналишдаги илмий-тадқиқот ишларини фаоллаштириш, ёш авлодни миллий қадриятлар ва аждодларимизнинг бебаҳо мероси асосида тарбиялаш, жамиятда ватанпарварлик ва ўз халқи билан ғурурланиш туйғусини шакллантириш асосида миллий ўзликни англаш ҳиссини мустаҳкамлаш ва ватандошларимиз дунёқарашини кенгайтириш мақсадида жорий йилнинг 11 июль куни  давлатимиз раҳбари “O‘zbekiston tarixi” телеканалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорни имзолаган эди. Қарорга мувофиқ 1 сентябрдан “O‘zbekiston tarixi” телеканали иш бошлади.

Ўзбекистоннинг кўҳна ва бой тарихи, халқимизнинг жаҳон цивилизацияси ривожига қўшган ғоят катта илмий, маданий ва маънавий ҳиссаси ҳақида мамлакатимиз аҳолисини, шунингдек, чет эл жамоатчилигини кенг кўламда хабардор қилиш,  буюк ватандошларимиз – олимлар, мутафаккирлар ва азиз-авлиёлар, шоир ва ёзувчилар, саркардалар, давлат арбобларининг бебаҳо меросини кенг кўламда ўрганиш ва оммалаштириш мақсадида уларнинг ҳаёт йўли ва қаҳрамонлиги тўғрисида, шунингдек, дунё аҳамиятига эга бўлган Ўзбекистон энг янги тарихининг ғоят ёрқин ва унутилмас саҳифалари ҳақида ҳикоя қилувчи илмий-оммабоп дастурлар ва ҳужжатли фильмлар туркумларини яратиш, доимий ишлаб турувчи телевизион студия – “мунозара майдончаси” фаолиятини таъминлаш, Ўзбекистон тарихи бўйича илмий тадқиқотлар натижаларини, маданий ва кўҳна ёдгорликларни сақлаш билан боғлиқ муаммоларни, шунингдек, халқимиз тарихига тааллуқли ва умуммиллий аҳамиятга эга бўлган бошқа ғоят муҳим масалаларни очиқ муҳокама қилиш учун олимлар, тарихчилар, тадқиқотчилар, ўқувчи-ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакилларини таклиф қилиш мазкур янги телеканал фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари сирасига киради.

Шу йилнинг 10 сентябрь куни  ушбу телеканалнинг “Музейга саёхат” ва “Осори атиқа тарихи” кўрсатувлари ижодкорлари Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида бўлиб, буюк мусаввир ва наққош бобокалонимиз – Камолиддин Беҳзоднинг ижоди йўлининг ёрқин тарихи ҳақида телекўрсатув тайёрлашди.

Бугун, 16 сентябрь куни соат 20:30 да Камолиддин Беҳзод музейига уюштирилган саёҳат ҳақида батафсил танишасиз.