Yangiliklar

Мустақиллик байрами арафасида маҳорат дарслари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-4386-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи ҳамда Тошкент шаҳар Яккасарой тумани баркамол авлод болалар маркази ҳамкорлигида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилади.

Жорий йилнинг 29 август куни соат 11:00 да бошланадиган тадбирда миниатюра, кулолчилик, ҳаттотлик санъати бўйича маҳорат дарслари ўтказилади.
Манзил: Тошкент шаҳар Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 17-уй

Мурожаат учун тел.: (71) 252-30-88; (71) 252-74-73