Ko‘rgazmalar

Фазлиддиннинг парвози

Шу йил 16 март куни соат 16:00 да Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида ёш рассом, П.Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабининг ўқувчиси Фазлиддин Анваровнинг “Парвоз” номли илк шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади.

Кўргазмада Фазлиддиннинг 40 дан ортиқ ижод намуналари намойиш этилади. Асарларда янги ижодкорлар авлодининг шаклланаётганлиги ва тасвирий санъатдаги анъаналарда давомийлик руҳияти сезилиб туради.