Ko‘rgazmalar

Санъатнинг мўъжизавий кучи

3 декабрь куни соат 15:00 да Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти билан ҳамкорликда 3 декабрь – Халқаро ногиронлар кунига бағишлаб ёш истеъдодли рассомлар – Камолиддин Беҳзод номидаги МРДИ Тасвирий санъат факультети III босқич талабаси Худойшукур Ражабов ҳамда Қўқон давлат педагогика университети, Тасвирий санъат факультети IV босқич талабаси Лутфулло Қодировнинг шу номли кўргазмаси очилади.

5 декабрга қадар давом этадиган мазкур кўргазмада ёш рассомларнинг 60 дан ортиқ ижодий ишлари намойиш этилади.