Ko‘rgazmalar

АНОНС! Кўргазма!

Шу йил 29 апрель куни соат 15.00 да Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, хаттот Улуғбек Орифжоновнинг “Музаййана битиклар” номли шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади.

Кўргазмада 50 дан ортиқ ижод намуналари намойиш этилади.

Шунингдек, кўргазма доирасида хаттот У.Орифжонов томонидан маҳорат дарси ҳам ўтказилади.