Ko‘rgazmalar

Нафис санъат ёшлар нигоҳида

Шу йил 15 декабрь куни соат 15.00 да Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, миниатюрачи рассом Бехзод Хаджиметов ва унинг шогирдлари иштирокидаги “Шарқ нафис санъати ёшлар нигоҳида – IV” номли анъанавий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади.

Кўргазмада 60 дан ортиқ ижод намуналари намойиш этилади.