Yangiliklar

Янги тўплам чоп этилди

Ўзбекистон Бадиий академияси, Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти ҳамда Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи ҳамкорлигида тайёрланган халқаро илмий-амалий конференция тўплами нашрдан чиқди.

Ушбу тўпламдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 апрелдаги “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4688-сон Қарорига асосан буюк мусаввир ва наққош Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллигига бағишлаб 2020 йил октябрь ойида ўтказилган халқаро Симпозиум доирасида ташкил қилинган “Камолиддин Беҳзод ижоди Шарқ ва Ғарб бадиий маданияти кесимида” халқаро илмий-амалий онлайн конференцияга  тақдим этилган қимматли мақолалар ўрин олган.

Ушбу тўплам соҳа мутахассислари, тадқиқотчи-изланувчилар ва талабалар ҳамда буюк мусаввир Камолиддин Беҳзод ижоди ихлосмандлари учун ўзига хос илмий-услубий манба вазифасини ўтайди.