Yangiliklar

Ҳашар ўтказилмоқда

Бугун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши асосида ташкил этилган, Наврўз  байрамига бағишланган  умумхалқ хайрия ҳашарида  ҳамюртларимиз қаторида Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи ходимлари ҳам фаол қатнашмоқда.

Бугун эрталабдан Музейга  тегишли ҳудудда, майдончаларда йўл ва йўлакларни тартибга келтириш, ариқ ва зовурларни тозалаш, барча жойни саранжом-саришта ҳолатга келтириш билан боғлиқ ишлар амалга оширилди.

Чиқиндилар олиб ташланди, дов-дарахтлар оқлаб қўйилди.