
17Dekabr2019
АНОНС!
18 декабрь куни соат 16:00 да Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, миниатюрачи рассом Беҳзод Ҳожиметов ва ёш миниатюрачи рассомлар – Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабалари “Шарқ нафис санъати ёшлар нигоҳида III” номли кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади.
Кўргазмада 50 дан ортиқ ижод намуналари намойиш этилади.